БошКомпанияИзлашЁрдамМанзилGov.uz
Бугун 18 Май 2012, Жума
 
Сайт бўйича қидириш
 

ГАК «Узбекэнерго» стала генеральным спонсором Федераций по академической гребле и гребле на байдарках и каноэ

Погода

Валюта

Российское открытое акционерное общество энергетики и электрификации

ОАО «Московская объединённая электросетевая компания»

Казахстанская компания по управлению электрическими сетями

Golden Pages - Бизнес-справочник Узбекистана

www.uz

поисковая система

Международная промышленная ярмарка и Кооперационная биржа

UzInfoCom

Ўзбекистон электрэнергетикасининг ҳозирги ҳолати  ва истиқболлари  тўғрисида

Давлатимиз раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримов,  Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларини  таҳлил қилар экан, “Республика энергетика мустақиллигига эришган тақдирдагина тўлиқ мустақил бўлади”, - деган эди.

Йирик ишлаб-чиқариш ва илмий-техник салоҳиятга эга бўлган мамлакатимиз энергетикаси - бутун халқ хўжалиги комплексининг ривожланишига салмоқли таъсир кўрсатиб келмоқда.  Ялпи электрлаштириш Ватанимиз шаҳарлари ва вилоятларининг ишлаб чиқариши ва инфратузилмасини ривожлантиришга, халқ хўжалигининг барча тармоқларини индустриал юксалтиришга имкон берди.

Ўзбекистон электрэнергетикаси 2001 йилдан бошлаб “Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик жамияти шаклида фаолият кўрсатиб келмоқда ва ўз ичига кўмир саноати корхоналарини ҳам олган.

Компания таркибига 53 та корхона ва ташкилот, шу жумладан 39 та очиқ акциядорлик жамияти, 11та унитар корхона, 2 та масъулияти чекланган жамият ва компаниянинг “Энергосотиш” филиали киради.

Ҳозирда хусусийлаштириш мумкин бўлган, компания таркибига кирган корхоналарнинг иккитасидан ташқари ҳаммаси давлат тасарруфидан чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги “2006-2008 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш тўғрисида”ги ПП-407 сонли Қарорига мувофиқ,  “Толимаржон ИЭС” корхонасини давлат тасарруфидан чиқариш  2007 йилда амалга оширилади, “Тошкент ИЭС” унитар корхонасини эса  2008 йилда давлат тасарруфидан чиқариш режалаштирилмоқда.

Ҳозирги босқичда компания халқ хўжалиги ва аҳолининг марказлаштирилган электр таъминотини амалга оширмоқда, шунингдек республиканинг айрим шаҳарларида саноат ва коммунал – маиший истеъмолчиларга  иссиқлик энергиясини бермоқда.

Иқтисодий ислоҳотлар йиллари мобайнида соҳанинг энергетик корхоналари томонидан ҳар йили  48 млрд. кВт.соат  электр  энергияси  ва  10 млн. Гкал.дан ортиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилмоқда, бу эса иқтисодиёт ва аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондирмоқда.

Ўзбекистон      электр     станцияларининг      ўрнатилган    қуввати   12,3 млн. кВт.дан ортади ва бутун Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизимидаги ишлаб чиқариш қувватларининг деярли 50 фоизини ташкил этади.

Умумий ўрнатилган қуввати 12,0 млн. кВт бўлган 39 та электр станцияларини ўз таркибига олган “Ўзбекэнерго”  компанияси амалий жиҳатдан республикада электр энергиясининг асосий ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқариш қувватларининг таркибида компанияга қарашли электр станцияларининг улуши 3 фоиздан  озроғини (320 МВт) ташкил этади.

Электр станцияларининг ўрнатилган қуввати республиканинг электр энергиясига бўлган  тобора ўсиб бораётган талабини қондириш, электр энергиясини экспортга етказиб бериш мажбуриятларини бажариш ва мамлакатимизнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш учун етарлидир.

Ўзбекистон     энергетика    тизимининг    асоси    умумий    қуввати  10,6 млн. кВт бўлган иссиқлик электр станцияларидир (ИЭС). Бешта йирик ИЭСда қуввати 150 дан 800 МВт гача бўлган энергоблоклар ўрнатилган. Булар Толимаржон, Сирдарё, Янги Ангрен ва Тошкент ИЭС каби йирик иссиқлик электр станциялари бўлиб, 85 фоиздан ортиқроқ электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Компаниянинг барча гидроэлектр станциялари асосан ГЭСлар каскадларига бирлаштирилган ва  сув оқими бўйича ишлайди. Чирчиқ дарёсининг юқори қисмида жойлашган энг йирик  ГЭСлар (Чорбоғ, Ҳожикент, Ғазалкент) сув омборларига эгадир. Бу сув омборлари қувватни ростлаш режимида ишлашга имкон беради.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бирламчи энергия  ресурслари таркибида газ улуши 90,8 фоизни,   мазут    улуши  5,3 фоизни, кўмир улуши 3,9 фоизни ташкил этади. Бу тенденция яқин келажакда ҳам сақланиб қолади – асосий ёқилғи табиий газ бўлиб қолади, ёқилғи балансида кўмирнинг улуши 10 – 12 фоизга ортади.

Республика истеъмолчиларига электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш 0,4–500 кВ кучланишли электр узатиш линиялари орқали амалга оширилади. Компаниянинг электр узатиш линиялари узунлиги 235 минг километрдан зиёдроқдир. Республиканинг барча истеъмолчилари марказлаштирилган энергия таъминоти зонасига уланган.

Узунлиги 7,5 минг километр бўлган 220-500  кВ кучланишли электр узатиш линияларининг конфигурацияси энергетика тизимининг барқарор ишлашини, электр энергиясини электр станцияларидан юклама марказига узатишни, электр энергиясини чегарадош давлатларга транзит етказиб беришни таъминлайди.

Электр узатиш линиялари орасида энг тармоқланганлари 0,4-6-10 кВ кучланишли тақсимлаш тармоқлари ҳисобланади. Улар орқали республика истеъмолчиларига электр энергияси етказиб берилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, етказиб бериладиган электр энергиясининг асосий ҳажми саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари ва аҳоли улушига тўғри келади. Республика бўйича бир йилда электр энергияси истеъмолининг солиштирма миқдори (аҳоли жон бошига) 1940 кВт.с.ни ташкил этади.

Республика халқ хўжалиги ва аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, мамлакатимиз электроэнергетикасини барқарор ва самарали ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида “Ўзбекэнерго” ДАК тизими бўйича 2010 йилгача бўлган даврга ишлаб чиқарувчи қувватларни ривожлантириш ва реконструкция қилиш дастури қабул қилинган.

Соҳани   ривожлантириш  Дастурини  амалга  ошириш  доирасида  2005 йилда Толимаржон ИЭСнинг 800 МВт қувватли 1- энергоблокини қуриш якунланди. Унинг ишга туширилиши билан электр энергиясини узатишдаги энергия исрофлари қисқарди.

Блокнинг 700 кВт гача юклама  билан барқарор ишлаши 2006 йил давомида 4,8 млрд. кВт.с.дан кўпроқ  электр энергиясини ишлаб чиқаришга имкон яратди. Бундан ташқари, мазкур энергоблокнинг ишга туширилиши Самарқанд – Бухоро минтақасидаги истеъмолчиларни  электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга  кўмак берди, натижада энергетика тизимининг марказий қисмидан электр энергиясини узатиш зарурати барҳам топди. Электр энергиясини узатишдаги энергиянинг технологик исрофлари қисқарди, бундан ташқари, 230 минг тоннадан зиёд шартли ёқилғини қўшимча тежашга эришилди; электр тармоқлари режимларининг оптимал параметрлари таъминланди.

Толимаржон ИЭСнинг фаолият кўрсатиши  электр энергиясини ишлаб чиқариш балансида, умуман олганда, шартли ёқилғи солиштирма сарфининг 8,0 т/кВт.с.га камайишини таъминлайди.

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг кредити ҳисобига Сирдарё ИЭСда ҳар бирининг қуввати 300 МВт бўлган иккита (7 ва 8 сонли) энергоблокнинг реконструкцияси якунланди, бу эса ҳар бир блокнинг  лойиҳавий  қувватини  тиклашга   ва   ёқилғининг    солиштирма   сарфини  40 г/кВт. соатга камайтиришга имкон яратди.

Ҳозирги вақтда халқаро кредит институтларининг ресурсларини жалб қилган ҳолда қатор инвестиция лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Қуввати 370 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси негизида энергия ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда Тошкент ИЭСни модернизациялаш ишлари бошлаб юборилди. Реконструкция ва модернизация қилиш жараёнида Навоий ИЭС, Муборак ва Тошкент ИЭМда ишлаб чиқариш ускуналарини янгилаш ҳам кўзда тутилмоқда.

Самарқанд вилоятида умумий қуввати 1002 МВА бўлган икки трансформаторли 500 кВ Сўғдиёна нимстанцияси қурилишининг якунланиши ва ишга туширилиши билан истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясининг сифатини ошириш, электр энергиясини узатишдаги исрофларни камайтиришга  эришилди.

Компания ўзининг пудратчи ташкилотлари кучлари билан 220-500 кВ кучланишли тизимни ташкил этувчи магистрал тармоқларни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга оширмоқда.

Сирдарё ИЭС – Сўғдиёна НС 500 кВ ҲЛ қурилиши бўйича ишлар бошлаб юборилди. Қурилишни қисман Ислом Тараққиёт Банкининг кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш (25,1 миллион АҚШ доллари) мўлжалланмоқда.

Республикамиз пойтахти Тошкентнинг электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида 110 – 220 кВ кучланишли бир қатор объектларни, шу жумладан 110 кВ ёпиқ нимстанцияларни ва кабел линияларини қуриш кўзда тутилмоқда.

Ҳаммаси бўлиб 800 км.га яқин магистрал электр узатиш линиялари, шунингдек тизимга қарашли нимстанцияларда 2,4 млн. кВА трансформатор қувватларини ишга  тушириш мўлжалланмоқда.

Шу билан бир қаторда, тикланаётган энергетикани  тараққий эттириш борасида  биринчи навбатда, гидроэнергетик салоҳиятдан фойдаланиш бўйича маълум ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида, қишлоқ хўжалиги объектларида фойдаланиладиган кичик гидроэнергетикани ривожлантириш Дастури қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. Мазкур Дастурга кўра умумий ўрнатилган қуввати 420 МВт бўлган, йилига 1,3 млрд. кВт.с. электр энергиясини ишлаб чиқарадиган 15 та кичик ГЭС қуриш назарда тутилади.

2007 йилда компания энергетика тизимини 2020 йилгача бўлган даврда ривожлантириш схемасини ишлаб чиқишга киришди. Бунда замонавий технология ва ускуналарни жорий этиш билан бир қаторда, ишлаб турган энергетик объектларни реконструкция қилиш ишлари давом эттирилади.

Ўзбекистон электр энергетикасини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, электр энергия бозорини шакллантириш ва ривожлантириш;
  • республика иқтисодиётини ва аҳолисини сифатли электр энергияси билан ишончли таъминлаш;
  • энергетик корхоналарни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш, уларнинг ишлаб чиқариш  самарадорлигини ошириш;
  • энергетик ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш;
  • Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими доирасида интеграцион жараёнларни янада ривожлантириш.

Қабул қилинган Дастурларни бажариш натижасида жамиятнинг самарали ҳаёт фаолиятини таъминловчи, мамлакат аҳолисининг иқтисодий, ижтимоий ва турмуш даражасини ошириш учун барча имкониятларни яратувчи электрэнергетика соҳасининг   фаолият кўрсатиши учун қулай шароитлар бунёд этилди. 

Форум | Қайта алоқа | Электрон форма | Сайт ҳаритаси
БошКомпанияИзлашЁрдамМанзилGov.uz