Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан 2016 йил 1 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига асосан электр энергияси истеъмолчиларининг тармоқларга улаш ва ҳисоблагичларни ўрнатиш, шунингдек, истеъмолчиларни электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиши” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Истиқлол йилларида мамлакатимиз иқтисодиётининг электр энергетика соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб, Ўзбекистон энергия манбалари бўйича ўзини-ўзи тўлиқ таъминлайдиган давлатга айланди. Электр энергетика соҳаси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий тармоғи ҳисобланиб, соҳанинг ривожланиши учун кенг имконият ва шароитлар яратилган, унинг ҳуқуқий асослари ҳам йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.

2016 йил 15 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан келиб чиқиб, белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, жорий йил учун энергетика соҳасига оид муҳим вазифалар белгиланган. Улар истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда электр энергетика тизимини барқарор ривожланишини таъминлашдан иборатдир. Шу билан бирга электр энергияси ҳамда ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш ҳам жамиятнинг асосий вазифасидан биридир.

Соҳада янги технологик ечимлардан фойдаланиш, хизматлар ҳажмини ошириш билан бирга, сарфланаётган шартли ёқилғи миқдорини камайтириш, асосий қувватлар ва ёрдамчи хўжаликларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш борасида, замонавий ва янги технологияларни жалб этиш мақсадида лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари”да бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида товар тури сифатида электр энергиясини етказиб бериш белгиланган бўлиб, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва энергия қурилмалари шу ташкилот тармоғига бевосита уланган истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида оширилиши, ҳамда қуйидаги тартиблар аниқ белгилаб қўйилган:

- истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини энергетика тизимининг тармоқларига улаш учун техник шартларни бериш тартиби;

- электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат олиш ва кучланишни истеъмолчиларга узатиш тартиби;

- электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва уларни эксплуатация қилиш тартиби;

- электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби, шунингдек электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига асосланган ҳолда амалга оширилаётган ишлар натижасида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими тартибга солиш, электр энергия учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш, истеъмолчиларнинг электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ҳамда қоидабузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтиришга ёрдам беради.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти

Истиқлол кўчаси, 6 уй. Телефонлар: 233-69-10 (факс) 236-63-81, 236-63-63

Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech