![]() |
|
|||||||||||
|
||||||||||||
Бугун 18 Май 2012, Жума |
|
Сайт бўйича қидириш
|
Кўмир созлик соҳаси Ўзбекистон қидириб топилган кўмирнинг 1900 млн. тонна миқдоридаги заҳираларига эгадир, шу жумладан қўнғир кўмир заҳиралари - 1853 млн. тоннани, тошкўмир заҳиралари - 47 млн. тоннани ташкил этади. Прогноз ресурслари 5,7 млрд. тоннадан кўпроқдир. Тошкўмирнинг катта заҳиралари республиканинг жанубий ҳудудларида – Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида тўпланган. Ҳозирги пайтда 3та конда: Ангрен, Шарғун ва Бойсун конларида кўмир қазиб чиқарилмоқда. Ўзбекистонда кўмир қазиб чиқаришни «Ўзбекэнерго» ДАК таркибига кирувчи «Ўзбеккўмир» ОАЖ, шунингдек «Шарғункўмир» ОАЖ ва «Апартак» ОАЖ амалга оширади. Ангрен конидаги «Ангрен» кўмир разрези кўмир заҳираларини очиқ усулда қазиб олади, бундан ташқари «Еростигаз» ОАЖ томонидан ер остида газлаштириш усули билан қўнғир кўмирдан газ ишлаб чиқарилади. «Ўзбеккўмир» ОАЖ ҳар йили 3 млн.тоннага яқин кўмир қазиб чиқаради. Кўмир ёқилғисининг асосий истеъмолчиси электр энергетикаси сектори бўлиб, унинг улушига умумий истеъмол қилинадиган кўмирнинг 85 фоизи тўғри келади. Саноат, ижтимой ва коммунал соҳа корхоналари ҳам кўмир ёқилғисига бўлган талабни шакллантирадилар. Кўмир саноатини устувор ривожлантириш учун асосий омиллар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: қимматроқ энергия ресурсларини мамлакат иқтисодиётининг эҳтиёжлари учун бўшатиш мақсадида, уларни кўмир билан алмаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги; мамлакатнинг ёқилғи – энергетик баланси таркибида кўмир улушини ошириш зарурати. Кўмир саноатини янада ривожлантириш дастури корхоналарни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш, кон ишларининг самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган, ресурсларни тежайдиган янги, прогрессив технологияларни жорий этишнинг 6 босқичини ўз ичига олади. Кўмир саноатини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича белгиланган тадбирларни амалга ошириш ишлаб чиқаришнинг талаб этилган ўсиш суръатларига эришишни, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда республиканинг қаттиқ ёқилғига бўлган эҳтиёжи қопланишини таъминлайди, энергия ишлаб чиқаришда кўмирни асосий ёқилғи сифатида тасдиқлашга имкон беради. Батафсил «Ўзбеккўмир» ОАЖ веб-сайти - http://www.uzbekcoal.uz/. га қаранг. Янгиланган санаси – 21.05.2008 й |
| Форум | Қайта алоқа | Электрон форма | Сайт ҳаритаси | |||||||||||||
| |||||||||||||
|
|||||||||||||