![]() |
|
|||||||||||
|
||||||||||||
Бугун 18 Май 2012, Жума |
|
Сайт бўйича қидириш
|
Энергетика янгиликлари Шу йилнинг 1-3 июнь кунлари “Ўзэкспоцентр” Марказий Кўргазмалар Мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёқилғи-энергетика комплекисининг Сохавий саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
09.06.2011
Шу йилнинг 1-3 июнь кунлари “Ўзэкспоцентр” Марказий Кўргазмалар Мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёқилғи-энергетика комплекисининг Сохавий саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Мазкур форумнинг ўтказилишидан асосий мақсад, соҳалараро кооперацияни янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар турларини кўпайтириш, қўшимча ашёларни харид қилиш ва етказиб бериш учун шартномаларни тузиш бўлиб, ундан ташқари қўшимча қувватларни яратиш ва электрэнергетика тармоғига ҳорижий сармояларни жалб қилишнинг асосий мақсади бўлган қайта техник жиҳозлаш ва модернизация қилишдан иборатдир. Ярмаркада «Ўзбекэнерго» Давлат Акциядорлик Компанияси экспозициясида: «Ўзбеккўмир» ОАЖ, «Ўзбекэнерготаъмир» ОАЖ, «Энерготаъмир» ОАЖ, «Электризолит» ОАЖ ҚК, «Электрон Хисоблагич» ҚК, «Ўзэнерготаъминлаш» ОАЖ, «Ўзэлектртармоқ» УК, «Электрқишлоққурилиш» ОАЖ, «Электртармоққурилиш» ОАЖ, «ENERGO SYSTEM TECHNOLOGY» МЧЖ ҚК каби корхоналар иштирок этишди. Ярмарка қатнашчилари томонидан импорт ўрнини босувчи йўналишда ишлаб чиқарилаётган тайёр махсулотлар, бутловчи қисмлар ва ашёларнинг намуналари, шунингдек махаллийлаштириш учун мўлжалланган турли жихозлар намойиш этилди. Ундан ташқари корхоналар энергетика соҳасидаги қурилиш-монтаж ва созлаш ҳамда ускуналарни таъмирлаш ва ҳизмат кўрсатиш, энергияни тежайдиган юқори самарали технологияларни соҳага жорий этиш бўйича бир қатор янги йўналишлар намойиш қилинди. Ярмарка давомида компания корхоналарнинг тўртта тақдимоти ўтказилди. Шунингдек Республикамизда ишлаб чиқарилган жихозларни етказиб бериш ва мамлакатимиз энергетика тизимини эхтиёжлари учун зарур бўлган хизматларни кўрсатиш соҳасида шартномалар имзоланди. Музокаралар якуни бўйича умумий қиймати 25 млрд 760,61 млн.сўм бўлган 123 шартнома имзоланди. Айтиб ўтиш жоизки ўтган йилгига нисбатан ўсиш суратлари 119,6% ташкил этди. Ярмарка натижаларига кўра “Ўзбекэнерго” ДАК “Сохавий ярмаркадаги кооперацион алоқаларни жадал ривожлантириш учун”, “Кичик ва ўрта бизнесни жалб этиш бўйича фаоллиги” ва “Энг яхши тақдимот учун” каби уч номинацияларда биринчи ўринга сазовор бўлди. Кўргазма чоғида ва якуни бўйича, кўргазмада тасвирга олинган телерепортажлар “Ахборот”, “Давр”, “Пойтахт” информацион дастурларида эфирга узатилди. Шунингдек “Ҳалқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока” газеталарида мақола ва шарҳлар чоп этилди. |
| Форум | Қайта алоқа | Электрон форма | Сайт ҳаритаси | |||||||||||||
| |||||||||||||
|
|||||||||||||