Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Chop etish sanasi: 15.02.2013 y.
Muddat: gacha: 10:00   19.04.2013 y.
Ko'rishlar: 2503

tash-tec.jpg“Ўзбекэнерго” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2012 йил 293-сон Қарорига мувофиқ, лойиҳани техник кузатиш бўйича халқаро инжиниринг компаниясини танлаб олиш учун танлов ўтказиш ниятида. Консультантнинг вазифаларига лойиҳа ишларини текшириш, бош пудратчи олиб бораётган қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш, ишларнинг бориши ҳақида зарур ҳисоботлар ҳамда бажарилган ҳақ тўланувчи ишларнинг қабул далолатномаларини тайёрлаш, ва ниҳоят, лойиҳага умумий раҳбарлик қилиш киради.

Молиялаштириш манбалари: “Ўзбекэнерго” АЖнинг ўз маблағлари.

Тўлов валютаси: ЎзР норезидентлари учун – АҚШ доллари; ЎзР резидентлари учун АҚШ долларининг Ўзбекистон миллий валютаси – сўмдаги эквиваленти бўлиб, унинг миқдори Марказий банкнинг тўлов кунидаги расмий курси бўйича белгиланади.

Тўлов шартлари: 15 % ҳажмида аванс тўлови, сўнгра - амалда бажарилган ишлар учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномасига биноан босқичма-босқич тўлов.

Буюртмачи: “Ўзбекэнерго” АЖ.

Танлов савдоларини уюштирувчи: “Ўзбекэнерго” АЖ.

“Тошкент ИЭСда 370 МВт қувватга эга бўлган буғ-газ қурилмаси қурилиши” лойиҳаси учун маслаҳат хизматларига техник вазифа даъвогарнинг ваколатланган вакилига ишончнома бўйича берилиши мумкин. Техник вазифа танлов савдоларида қатнашиш учун ариза топширилгандан кейин қуйида кўрсатилган манзилда берилади: “Ўзбекэнерго” АЖ, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 6

Батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

(+99871) 2334887; (+99871) 2366785; (+99871) 1504502.

Буюртмачи таклифларни тайёрлаш ёки етказиб келиш билан боғлиқ харажатлар учун жавобгар эмас.

Таклифларни қабул қилиш муддати – 2013 йил 19 апрел, Тошкент вақти билан соат 10.00 гача.  


Ижрочи агентлик:

“Ўзбекэнерго” АЖ

Манзил: Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўч., 6

Телефон: (+99871) 2366785; (+99871) 1504502

Телефон факс: (+99871) 2334887

E-mail: grppower@mail.ru; grppower@yahoo.com



Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech