Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Chop etish sanasi: 10:00   02.12.2015 y.
Muddat: gacha: 10:30   02.03.2016 y.
Ko'rishlar: 3635

САВДОЛАРГА ТАКЛИФНОМА

Nо «Тахиатош ИЭС» АЖ/ПКТ-2015-1

Сана: 02.12.2015 йил.

Қарз маблағининг рақами ва номи: 3141-UZB. Тахиатош ИЭС салоҳиятини

ривожлантириш лойиҳаси

Шартнома рақами ва номи: Nо. «Тахиатош ИЭС» АЖ/МКТ-2015-1

Лойиҳа «Тахиатош ИЭСда қуввати 230-280 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш»

Таклифни топшириш муддати: Сана: 02.03.2016, Вақти: 10:30 маҳаллий Тошкент вақти (GMT +5:00)

1. Ўзбекистон Республикаси Осиё тараққиёт банки (ОТБ)дан Тахиатош ИЭС салоҳиятини ривожлантириш лойиҳасини молиялаштиришга қарз маблағини олди. Ушбу қарз маблағининг бир қисми юқорида кўрсатилган шартномани тўлаш учун фойдаланилади. Танлов савдолари ОТБга мақбул бўлган мамлакатларнинг иштирокчилари учун очиқ. Мазкур шартнома ОТБ ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎзРТТЖ) билан ҳамкорликда молиялаштирилади.

2. «Тахиатош ИЭС» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ (“Буюртмачи”) савдоларнинг қонуний ваколатли иштирокчиларини «Тахиатош ИЭСда қуввати 230-280 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш» лойиҳаси бўйича қурилиш ва уни якунлашга танлов таклифлари солинган мухрланган конвертларни топширишга таклиф этади. Халқаро танлов савдолари ОТБ тартиб-таомилларига мувофиқ икки босқичли танлов савдолари асосида ўтказилади.

3. Малакавий талаблар қуйидагилардан иборат.

  1. Давом этаётган барча суд муҳокамалари Иштирокчига қарши кўриб чиқилилган деб хисобланиб ва умуман олганда Иштирокчи соф қийматининг эллик (50) фоиздан ортиғини ташкил этмаслиги керак.
  2. Даъвогар охирги уч (3) йил (2012, 2013 ва 2014 календарь йили) давомида амалда бўлган ёки бажарилган шартномалар бўйича олинган сертификатланган тўловлар йиғиндиси сифатида ҳисобланган $ 200 млн.лик ўртача йиллик айланма маблағга эга бўлиши лозим. Қўшма Корхона (ҚК) ҳолатида сўнгги уч (3) йил давомида шериклардан бири $80 млн. ўртача йиллик айланмага ва ҳар бир шерик $50 млн. ўртача йиллик айланмага эга бўлиши ҳамда шерикларнинг ҳаммаси биргаликда ялпи ўртача ҳар йиллик айланма талабига мувофиқ келиши зарур.
  3. Даъвогар мувофиқлик учун ликвид активлар, гаровга қўйилмаган реал активлар, кредит линиялари ва шартномалар бўйича бошқа ҳар қандай аванс тўловлардан фарқ қилувчи бошқа молиявий маблағлардан фойдалана олишини ёки уларнинг мавжудлигини намойиш этиши керак: (I) $ 48 млн.лик пул оқимлари бўйича талаб билан, ва (II) ушбу шартнома бўйича пул маблағларининг умумий талаблари ва унинг жорий ишчи мажбуриятлари. ҚК ҳолатида, шериклардан бири ҳеч бўлмаганда $19,2 млн.дан фойдалана олганида ёки унда шунча молиявий ресурслар мавжуд бўлганида, ҳар бир шерик $ 12 млн.лик талабга мувофиқ келиши ҳамда шерикларнинг ҳаммаси биргаликда ялпи пул айланмаси талабига мос келиши зарур.
  4. Ҳеч бўлмаганда аризаларни топшириш муддатигача охирги беш (5) йил давомида пудратчи ёки бошқарув бўйича пудратчи ролида шартномалар бўйича тажрибаси бўлиши лозим. ҚК ҳолатида шерикларнинг ҳар бири талабларга жавоб бериши керак.
  5. Сўнгги ўн (10) йил давомида ҳар бирининг қиймати камида $ 384 млн.ни ташкил этган, муваффақиятли якунланган ва таклиф этилаётган станцияга ва хизматларга ўхшаш бўлган икки (2)та шартномада пудратчи ёки бошқарув бўйича пудратчи сифатида қатнашган бўлиши зарур. Мазкур шартномалар иштирокчининг ўз мамлакатидан ташқарида якунланган бўлиши лозим. ҚК ҳолатида барча шериклар биргаликда талабларга мос келиши керак.
  6. Даъвогар сўнгги беш (5) йил ичида энг камида битта 25 МВтлик иссиқлик электр станциясини фойдаланувдан чиқариш тажрибасига эга бўлиши зарур. ҚК ҳолатида шериклардан ҳеч бўлмаганда биттаси талабларга жавоб бериши керак.
  7. Даъвогар тажрибаси бўйича қуйидаги муҳим талабларга мос келиши лозим: (I) минимум беш (5) йиллик муддатга эга бўлган камида учта (3) турли лойиҳада газ-турбина генераторларининг таклиф этилаётган моделларига хизмат кўрсатган; (II) охирги ўн (10) йил давомида комбинациялашган цикли камида 300 МВт бўлган ҳеч бўлмаганда икки (2)та электр станциясида қурилишнинг бош пудратчиси (EPC) сифатида лойиҳани муваффақиятли якунлаган бўлиши зарур. ҚК ҳолатида шерикларнинг барчаси биргаликда талабларга жавоб бериши керак.
  8. Даъвогар ҳеч бўлмаганда қуйидаги мамлакатлардан бирида қурилишнинг бош пудратчиси (EPC) сифатида иш тажрибасига эга бўлиши лозим: Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Грузия, Арманистон, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон, Озарбайжон, Туркия. ҚК ҳолатида шериклардан ҳеч бўлмаганда биттаси талабларга жавоб бериши керак.

4. Қўшимча маълумот олиш ва тендер ҳужжатларини сотиб олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин:

«Тахиатош ИЭС» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси.

Истиқлол кўчаси, 6, Тошкент, 100000

Телефон: (+99871) 2363452

факс (+99871) 2363452

электрон манзил: pmutaxiatash@uzbekenergo.uz

мурожаатларингиз нусхасини шарт холда қуйидаги манзилга хам юборинг:

takhiatash.pmu@gmail.com

5. Тендер ҳужжатларини инглиз тилида сотиб олиш учун савдоларнинг қонуний ваколатга эга иштирокчилари тендер савдоларини эълон қилувчидан сотиб олиши ва қуйидагиларни бажаришлари лозим:

  • № «Тахиатош ИЭС» АЖ/МКТ-2015-1 «Тахиатош ИЭСда қуввати 230-280 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш» Шартномаси учун тендер ҳужжатлари юқорида кўрсатилган манзилга юборилади.
  • Тендер ҳужжатининг 500 (беш юз) АҚШ доллари миқдоридаги қопланмайдиган қийматини ёки унинг миллий валютадаги эквивалент суммасини Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг тўлов кунидаги курси бўйича «Ўзбекэнерго» АЖнинг ҳисобрақамига банк ўтказмаси орқали қуйидаги реквизитлар бўйича тўланади:

«Ўзбекэнерго» АЖ

Маҳаллий валюта учун (МБ курси бўйича)

Манзил : Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 6

Телефон : 236-34-52

Р/cч: 20210000900117832001 ЎзСҚБ Амалиётлар бошқармаси

Тошкент шаҳри

МФО: 00440 СТИР: 200523134 ХХТУТ: 97300

АҚШ долларидаги ҳисобрақам.

Р/с 20210840700117832004 ЎзСҚБ

Свифт UJSIUZ22 CHIPS UID 353886

МФО 00440 СТИР 200523134

Корреспондент банк CITIBANK N.A. New York USA

Свифт CITIUS 33 Ҳисоб рақами 3611-4296

Тўлов тафсилотларида қуйидагилар кўрсатилсин: № «Тахиатош ИЭС» АЖ/МКТ-2015-1 ОТБ шартномаси

6. Биринчи босқич бўйича танлов таклифлари ушбуга юборилади:

§ 4-бандда кўрсатилган манзил бўйича

§ ушбу муддатдан кечиктирмасдан: Сана: 02.03.2016 Вақти: 10:30 маҳаллий Тошкент вақти (GMT +5:00)

Танлов таклифлари уларни беришнинг якуний муддати тугаганидан кейин дарҳол очилиш маросимида қатнашиш истагини билдирган савдо қатнашчиларининг вакиллари иштирокида очилади.


Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech