Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Chop etish sanasi: 08.09.2014 y.
Muddat: gacha: 17:00   18.09.2014 y.
Ko'rishlar: 2346

Танловда иштирок этиш учун Аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- танлов иштирокчисининг танловда қатнашиш тўғрисидаги ва аудитор текшируви ўтказиш учун тўланадиган ҳақ миқдори кўрсатилган таклифи;

- аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;

- ташкилот тўғрисида маълумот (умумий маълумотлар, тарихи, боғланиш учун маълумотлар);

- ташкилотнинг йирик мижозлари рўйхати ва мос равишдаги иш тажрибаси;

- аудиторнинг малакавий ва бошқа халқаро сертификатлари нусхалари;

- суғурта полиси нусхаси;

- аудит текширувини ўтказиш методикаси ва аудиторлик ҳисоботининг қолипи (шаблон);

- танловда хужжатларга қўшимча топширилиши зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.

Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

- барча хўжалик субъектларини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун лицензияга эга бўлганлар ва аудиторлик хизмати соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ва устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлар) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйҳатига киритилган аудиторлик ташкилотлар;

- корхоналардан салбий баҳога (тақризга) эга бўлмаган аудиторлик ташкилотлар;

- соҳа фаолиятига тегишли халқаро тармоққа кирувчи аудиторлик ташкилотлари;

- ҳисобот даври натижаси бўйича корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини молиявий таҳлилини тақдим этиш имкониятига эга бўлган аудиторлик ташкилотлар;

- аудиторлик ташкилотлари томонидан ўзларининг шартномавий мажбуриятларини бажармаганликлари сабабли келажакда корхона олиши мумкин бўлган зарарни қоплаб беришни ўз зиммасига оладиган аудиторлик ташклотлар.

Танловда иштирок этиш учун аризалар эълон берилгандан кейин 10 кун ичида қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар почта орқали юборилиши ёки «Қуйи-Бўзсув ГЭСлар каскади» УКга қуйидаги манзил орқали тақдим этилиши мумкин: 110816, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Навбаҳор к.ф.й., Нуробод маҳалласи, 3-ГЭС.


Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech