Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг
ижтимоий соҳасининг ривожлантирилиши ҳақида

Компанияда энергетикларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, уни янада ривожлантириш ва фаровонлигини оширишга катта эътибор қаратилган.

2013 йилда 13 та ижтимоий-маданий ва соғломлаштириш объектлари мавжуд бўлиб, улардан: 2 та тиббий-санитария қисми, 2 та дам олиш уйи, 2 та дам олиш зонаси, 1 та санаторий, 4 та болалар соғломлаштириш оромгоҳи, 2 та спорт мажмуаси фаолият кўрсатди.

“Соғлом бола” йиллик давлат дастурини қабул қилиш тўғрисидаги Президент Қарори асосида Соҳага оид дастури ишлаб чиқилмоқда. Бу Дастур қуйидаги йўналишлар бўйича тадбирлар бажарилишини ўз ичига олади:

- энергетиклар оилаларига қишлоқ жойларда ва республика шаҳарларида қурилаётган турар-жойларни сотиб олишлари учун ипотека кредитларининг бошланғич бадалларини тўлашда фоизсиз ссудалар ажратиш;

- ёш оилаларга зарур истеъмол товарлари сотиб олишлари учун фоизсиз ссудалар ажратиш шаклида моддий ёрдам кўрсатиш;

- бола парвариши учун берилган таътилни ўтаётган ёш оналарга соҳадаги энг кам иш ҳақи ҳажми миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;

- соҳа ёшлари ва соҳа ходимлари фарзандларининг энергетика тизими спорт мажмуаларидаги секцияларга бепул қатнашишларини ташкил қилиш;

- энергетика тизими ходимларининг фарзандларини “Ғайрат-энергетик”, “Нурафшон”, “Соҳибқирон”, “Энергетик” ва бошқа болалар соғломлаштириш лагерларида соғломлаштириш;

- энергетика тизими ходимлари ва уларнинг фарзандлари тизим корхоналарининг дам олиш уйларида ва республикамизнинг бошқа санаторий-курорт муассасаларида дам олишларини таъминлаш, энергетика тизимида ишлаётган ёшларнинг йўлланмалар сотиб олишлари учун имтиёзли чегирмалар тақдим қилиш;

- энергетика тизими ходимларини вақт-вақти билан касбий тиббий кўрикдан ўтказиш, оғир меҳнат шароитларида ишлаётганларга алоҳида эътибор бериш ва уларни идоравий тиббий-санитария қисмларида ва бошқа клиникаларда соғломлаштириш имкониятларини яратиш.

2013 йилда энергетика тизими ижтимоий объектларида 1470,0 млн. сўмдан зиёд капитал таъмирлаш ишлари ўтказилди, 2014 йилда эса ижтимоий объектларда 3200,0 млн. сўмга яқин капитал таъмирлаш ишларини бажариш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2012 йил 01-03-34-5-сонли баённомасига мувофиқ, компания корхоналари томонидан 386 бош йирик шохли қорамол сотиб олинди. 2013 йилда 750 тонна сут ва 437,6 тонна сут маҳсулотлари, 24,65 тонна гўшт етиштирилди ва сотилди. Компания корхоналарининг ёрдамчи хўжаликларида боқилаётган қорамолларнинг умумий сони 2018 бошни ташкил қилади. Буларнинг 1442 таси йирик, 576 таси эса майда чорва молларидир.

Бугунги кунда компанияда 7,7 гектарга тенг бўлган ерда замонавий иссиқхона комплекслари ишламоқда. Мавжуд иссиқхона мажмуаларида 2013 йилда 460,74 тонна полиз маҳсулотлари етиштирилди, шундан: 333,54 тонна бодринг, 127,2 тонна помидор етиштириб истеъмолчиларга етказилди.


Компания корхоналари томонидан 473 та асаларичилик хўжалиги ташкил қилинган бўлиб, шундан 250 та асалари уяси 2013 йилда сотиб олинган. 2013 йилда асал етиштиришнинг умумий миқдори 1,72 тоннани ташкил қилди.

Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech