Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Rahbar:

Bosh direktor
Axmetov Istam Hamrayevich

E-mail:

buxenergo@inbox.uz

Manzil:

200100, Buxoro sh., Prоmishlеnnаya ko’ch., 1/1

Telefon:

0-365-225-50-34

Xududiy elektr tarmoqlari orqali Buhoro xududi doirasida magistral elektr tarmoqlaridan iste'molchilarga elektr energiyasini uzatish amalga oshiriladi.

Elektr ta'minoti korxonalari xududiy elektr tarmoqlari korxonalarining elektr energiyasini tuman, shahar, ishlab chiqarish zonasi doirasida iste'molchilarga taqsimlash va sotishni amalga oshiruvchi bo`linmalaridir.

«BuxoHETK» AJ

200100, Buxoro sh.,

Prоmishlеnnаya ko’ch., 1/1

Bosh direktor

Axmetov Istam Hamrayevich

Ekspluatatsiya va texnik masalalari bo’yicha director birinchi yordamchisi

Shаripоv

Ruhillо Jаbbоrоvich

0-365-225-50-34

buxenergo@inbox.uz


"БУХОРО ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ" АЖ.

Корхона устав фондида давлат улуши 51%, хорижий инвесторларнинг улуши – 45% , меҳнат жамоасининг улуши – 4% ни ташкил қилади.

Ҳозирги кунда корхона таркибида туман ва шаҳарларга тегишли 12 та тузилмавий электр таъминот корхоналар бор. Улар:

ЭТК номи

Жойлашган ҳудуди

Манзили

Олот ЭТК

Олот тумани

Дўстлик кўч., 4

Бухоро ЭТК

Бухоро тумани

Аҳмад Дониш кўч.,18

Вобкент ЭТК

Вобкент тумани

Ғалаба кўч., 1

Ғиждувон ЭТК

Ғиждувон шаҳри

Ғалаба кўч., 59

Когон ЭТК

Когон шаҳри

Маҳмуд Торобий кўч.,77

Қоракўл ЭТК

Қоракўл тумани

Улуғбек кўч.,96

Қоровулбозор ЭТК

Қоровулбозор тумани

Жонибеков кўч.,

Пешку ЭТК

Пешку тумани

Дўстлик кўч.,3

Ромитон ЭТК

Ромитон тумани

Нурафшон кўч.,12

Жондор ЭТК

Жондор тумани

С.Ражабов кўч.,11

Шофиркон ЭТК

Шофиркон тумани

С.Раҳимов кўч., 10

Бухоро шаҳар ЭТК

Бухоро шаҳри

Саноатчилар кўч.,1/1


Шунингдек, корхона таркибида 5 та
эксплуатация хизмати ва 12 та бўлим ишлаб турибди. Корхонада 1400 дан зиёд киши ишлайди.Корхона балансида қуйидаги электр ускуналар мавжуд:
  • 0,4-6-10 кВ кучланишли ҳаво линиялари 11950 км
  • 35-110 кВ кучланишли ҳаво линиялари 1420 км
  • 0,4-6-10 кВ кучланишли кабель линиялари 350 км
  • 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пунктлари 4300 та
  • 35/110 кВ кучланишли трансформатор нимстанциялари 85 та
  • 6-10 кВ кучланишли трансформатор пунктларининг умумий қуввати 500 минг кВА дан ортиқ
  • 35-110 кВ кучланишли нимстанцияларнинг умумий қуввати 1 млн кВА дан ортиқ
«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖ электр энергияси бозорида тақсимловчи-сотувчи корхона ҳисобланади, яъни у «Ўзбекэнерго» АЖдан электр энергиясини сотиб олиб тақсимлайди ва уни истеъмолчиларга сотади.


МАМАТОВ РАХМАТИЛЛО ЖУМАЕВИЧ

Жамият директори. Фуқароларни қабул қилиш тартиби:

Душанба

1600 - 2000

Жума

1000- 1200

ШАРИПОВ РУХИЛЛО ЖАББОРОВИЧ

Бош мухандис. Фуқароларни қабул қилиш тартиби:

Сешанба

1600 - 2000

Пайшанба

1000- 1200

ДЖУРАЕВ БЕГМУРОД АГАЛИЕВИЧ

Энергосотиш ва молия бўйича директор ўринбосари. Фуқароларни қабул қилиш тартиби:

Чоршанба

1600- 2000

Шанба

1000- 1200

ИБРАГИМОВ ЭШМУРОД ЭСАНОВИЧ

Умумий саволлар бўйича директор ўринбосари. Фуқароларни қабул қилиш тартиби:

Пайшанба

1600 - 2000

Жума

1000 - 1200

УРИНОВ ДЕҲҚОН ЗОКИРОВИЧ

Касаба уюшма раиси. Фуқароларни қабул қилиш тартиби:

Душанба

1000 - 1200

Жума

1600 - 2000


"БУХОРО ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ" АЖ нинг ИШ ТАРТИБИ

800 1700 - иш вақти

1200 1300 - тушлик

Дам олиш кунлари: шанба ва якшанба.

ЖАМИЯТНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ:

Жамият - электр энергияни тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришни амалга оширади;

шартнома асосида электр энергияни олади;

ўрнатилган тартиб бўйича электр таъминловчи корхоналарга электр таъминоти бўйича шартнома тузиш учун бош ишончнома беради;

шартнома асосида истеъмолчиларга электр энергияни сотишни амалга оширади;

истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда хавфсизликни таъминлайди;

ўзининг электр тармоқ хўжалиги объектларида технологик йўқотишни камайтириш мақсадида ташкилий техникавий тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ўрнатилган тартиб асосида истеъмолчиларга ҳудудий электр тармоқларига уланиш учун техник шартлар беради;

қонунчилик асосида бошқа фаолият турларини амалга ошириши мумкин;

ўзининг электр тармоқлари хўжалик объектларида, электр энергияси технологик йўқотишни қисқартириш бўйича ташкилий-техникавий тадбирлар ишлаб чиқади ва уни ишлаб чиқаришга жорий этади.

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ:

ўзининг электр қурилмаларини техник шартларга мувофиқ ҳудудий электр тармоқларига улаш;

сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлган электр энергиясини олиш;

электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;

ҳудудий электр тармоқлари корхонасига улар истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмларининг ўзгартирилиши тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш. Бунда электр энергиясининг шартномадаги ҳажмини ўзгартириш бўйича таклиф мўлжалланаётган ўзгартиришдан олдин 10 кундан кечикмай (жорий ой тугагунгача) берилиши керак;

электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплаш;

электр таъминоти шартномаларини тузиш ва бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга ёки бўйсиниши бўйича юқори ташкилотга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш.

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ МАЖБУРИЯТЛАРИ:

электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиш;

электр таъминоти шартномасига мувофиқ, келгуси ҳисоб-китоб ойи учун электр энергияси ва истеъмол қилинадиган қувват ҳажми учун ўз вақтида ҳақ тўлаш (маиший истеъмолчилардан ташқари);

ишлатилаётган электр қурилмалари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар қилиш;

электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

"Ўздавэнергоназорат" давлат инспекциясининг электр қурилмаларининг техник ҳолати яхшиланишига ва ишлатишнинг ташкил этилишига, шунингдек электр энергиясидан оқилона фойдаланилишига йўналтирилган ёзма кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;

электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларининг талаблари бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилининг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўришига имкон бериш;

ягона электр энергетика тизимининг энг кўп ва энг кам юкламали даврларида реактив энергия ва қувватнинг ҳар суткалик сарфи;

ягона электр энергетика тизимининг энг кўп юкламасининг ўтиш даврида актив энергия (қувват)нинг ҳар 30 дақиқадаги сарфи.





Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech