ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ (ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ) БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда; 2012 й., 12-сон, 138-модда; 2013 й., 6-сон, 73-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 20 августда 1400-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартидаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат») тўғрисидаги» низомга мувофиқ буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур буйруқ ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кунидан бошлаб 10 кун давомида амалга киритилсин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб СССР энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Бошэнергоназорати томонидан 1984 йил 21 декабрида тасдиқланган «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари» Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.
4. Мазкур буйруқ бажарилишининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Б. ТЕШАБОЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 2 август,
271-сон