ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ» БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 405-модда; 2010 й., 46-сон, 419-модда; 2013 й., 46-сон, 614-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 10 сентябрда 1405-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли «Собиқ СССРнинг қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари. I қисм», тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан сўнг кучга киритилсин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб СССРнинг энергетика ва электрлаштириш вазири томонидан 1989 йил 20 февралда тасдиқланган «Электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари» Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.
4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Б. ТЕШАБОЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 2 сентябрь,
295-сон