ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 337-модда; 2007 й., 7-8-сон, 80-модда; 2010 й.,33-сон, 283-модда; 2013 й., 28-сон, 366-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 августда 1614-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Электр энергетикада назорат бўйича «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг низомига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кунидан бошлаб 10 кун давомида амалга киритилади.
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Электр станциялари ва электр техника саноати ишчилари касаба уюшмалари Марказий қўмитаси Президиумининг 1985 йил 21 августдаги қарори, 49-сонли баённомаси ва ССРИ Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси бошқармаси томонидан 1985 йил 10 сентябрда тасдиқланган «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.
Электр энергетикада назорат бўйича «Ўздавэнергоназорат» давлат
инспекцияси бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 19 июль,
113-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 19 июль,
116-сон