ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ» БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
РЕАКТИВ ҚУВВАТ КОМПЕНСАЦИЯСИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 419-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 октябрда 1864-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисида»ги низомга асосан буюраман:
1. Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 сентябрь,
168-сон
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 9 сентябрдаги 168-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 105-модда) мувофиқ, электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатишда технологик сарфларни камайтириш ҳамда реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-§. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар ва атамалар қўлланилади:
актив қувват — фойдали иш бажариш учун ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган қувват (ўлчов бирлиги: Вт — ватт, кВт — киловатт, мВт — мегаватт);
актив юклама режими — электр қабул қилгични фақат актив қувват ва энергия истеъмол қилиб ишловчи режими;
асинхрон юритгич — роторнинг айланиш тезлиги статор майдони айланиш тезлигидан фарқланадиган машина;
асинхрон юритма — асинхрон юритгичли юритма машина сифатида фойдаланиладиган электр ускуналар мажмуаси;
истеъмолчи — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар (саноат корхоналари ва уларга тенглаштирилган электр энергияси истеъмолчилари) ва жисмоний шахслар;
контакт соатлар — реактив қувват манбаларини (конденсатор қурилмаларини) автоматик ростлашда қўлланиладиган иккиламчи электр соатлари;
кумулятив харажатлар — капитал қурилишга бир йўла киритиладиган капитал маблағларда (қурилиш муддати 1 йилгача бўлганда) ва доимий ҳар йиллик эксплуатация сарфларида келтирилган йиллик жамланма харажатлар;
максимал реактив қувват — узоқ вақт ўзгармайдиган реактив юклама бўлиб, у ўзининг энг оғир иссиқлик таъсирига кўра, яъни максимал ҳарорати ёки изоляциянинг иссиқлик емирилиши бўйича кутилаётган ўзгарувчан реактив юкламага эквивалентдир;
максимал юкламали соатлар — истеъмолчиларни электр таъминоти тизимидан электр энергиясининг максимал қийматини фойдаланиш вақт оралиғидаги соатлар;
номинал қувват — қурилмани эксплуатация қилишда ва синашда четга оғишларни ҳисоблаш учун дастлабки қиймат деб ҳисобланувчи, электр техник қурилмани ишлаб чиқарувчи завод томонидан кўрсатилган қувват;
носимметрик ва носинусоидал режимлар — электр тармоқларида носимметрик юкламалар мавжуд бўлганда ҳамда тармоқнинг айрим элементлари тўлиқ бўлмаган фаза режими билан ишлаганда ва фаза параметрларида фарқланишлар юзага келгандаги режимлар, шунингдек, электр тизими кучланиши ва токлари эгри чизиғининг носинусоидал шаклга келишига сабаб бўлувчи ночизиқли юкламларнинг кам инертлиги;
реактив қувват — электромагнит майдонларни ҳосил қилиш учун ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган қувват (ўлчов бирлиги: ВАр — вар, кВАр — киловар, мВАр — мегавар);
реактив қувват компенсацияси — электр тизимига уланган электр станциялари генераторлари томонидан ишлаб чиқарилаётган реактив қувват катталиги ва истеъмол қилинаётган реактив қувват катталиги ўртасидаги балансни таъминланиши;
реактив қувватнинг амалдаги қиймати графиги — реактив қувватнинг ўртача катталигини маълум вақт оралиғида ўзгаришини кўрсатувчи график;
реактив энергия — электромагнит майдонларини ҳосил қилиш учун ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган энергия (ўлчов бирлиги: ВАр*с — вар*соат, кВАр*с — киловар*соат, мВАр*с — мегавар*соат);
салт юриш — электр машиналарини электр юкламасиз ишлаши;
синхрон юритгич — роторнинг айланиш тезлиги статор майдони айланиш тезлигига тенг бўлган машина;
синхрон юритма — синхрон юритгичли юритма машина сифатида фойдаланиладиган электр ускуналар мажмуаси;
электр таъминоти шартномаси — энергия таъминоти ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган электр энергиясидан фойдаланишга оид муносабатларни белгиловчи келишув.
2. Мазкур Низом талаблари истеъмолчилар, энергия таъминоти ташкилотлари ҳамда янги, кенгайтирилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналарнинг электр ускуналарини лойиҳалаштирувчи ташкилотлари учун (ҳар бир киришида ҳисобланган актив қуввати 250 kW дан кам бўлган истеъмолчилар бундан мустасно) қўлланилади.
3. Низом 1000 V гача ва ундан юқори кучланишли саноат корхоналарининг электр тармоқларидаги компенсацияловчи қурилмаларнинг тури, қуввати, уланиш жойи ва ишлаш режимини танлаш масалаларини ўз ичига олади.
4. Реактив қувват ва энергияни компенсацияловчи қурилмаларнинг (бундан кейинги матнда компенсацияловчи қурилмалар деб юритилади) ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ ҳисоб-китоблар услубиёти асосида амалга оширилади.
5. Мазкур Низом электр тармоқларидаги реактив қувват ўзгарувчан токининг асосий частотасини тўғри кетма-кетлик режими учун компенсация қилиш масалаларини қамраб олади. Мазкур Низомнинг қоидалари алоҳида ўзига хос ва линияли бўлмаган электр юкламаларига эга бўлган электр тармоқларида кузатиладиган носимметрик ва носинусоидал режимлар ҳамда кескин ўзгарувчан юкламали электр тармоқларининг ишлаш режимига нисбатан қўлланилмайди.
6. Кумулятив (умумий) харажатларнинг миқдорини аниқлашда уларнинг минимал қийматидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
қўшимча ускуналар — коммутация аппаратлари, ростлаш қурилмаларнинг компенсацияловчи қурилмаларини ўрнатиш харажатлари;
ток юкламаларининг камайиши билан боғлиқ бўлган трансформатор подстанциялари ускуналарининг қиймати ҳамда таъминловчи ва тақсимловчи тармоқ иншоотлари қийматининг камайиши;
таъминловчи ва тақсимловчи тармоқларда электр энергия йўқотишларини камайтирилиши;
энергия тизимининг энг юқори юкламасида актив қувват йўқотишларининг камайиши;
компенсация воситалари ёрдамида ток юкламаларини камайиши оқибатида таъминловчи ва тақсимловчи тармоқларда реактив қувват йўқотишларининг камайиши.
7. Компенсацияловчи қурилмаларни танлашга қўйиладиган техник талаблар қуйидагиларни таъминлаши лозим:
электр тармоғидаги кучланишнинг йўл қўйиладиган режими;
унинг барча элементларига йўл қўйиладиган ток юкламалари;
реактив қувват манбаларининг йўл қўйиладиган чегаралардаги ишлаш режими;
электр қабул қилгичлар ишлашининг статик ва динамик барқарорлиги.
Энг катта юкламалар режими учун мавжуд компенсацияловчи қурилмалардан фойдаланишда энергия таъминоти ташкилотининг тармоқларидан белгиланган реактив қувватдан фойдаланиш бўйича талабларнинг бажарилиши, реактив қувват йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда, максимал реактив юкламанинг баланс ҳисоб-китобларини тузиш йўли билан баҳоланиши лозим.
8. Истеъмолчиларнинг электр ускуналарини лозим миқдорда компенсацияловчи қурилмаларни ўрнатмасдан энергия таъминоти ташкилотининг тармоқларига уланиш тақиқланади. Компенсацияловчи қурилмаларнинг қуввати ва миқдори электр таъминоти лойиҳаси билан аниқланади.
9. Эксплуатация қилиш жараёнида компенсацияловчи қурилмалардан тежамкорлик билан фойдаланиш учун улар генерация қилинадиган қувватни автоматик ростлаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
10. Реактив қувват компенсациясининг мақбул даражасини таъминлаш бўйича энергия таъминоти ташкилоти ва истеъмолчиларнинг жавобгарлиги белгиланган тартибда тузилган электр таъминоти шартномаси билан белгиланади.
11. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси истеъмолчиларнинг электр ускуналарида реактив қувват компенсациясининг мақбул даражаси таъминланиши юзасидан назоратни амалга оширади.
2-§. Истеъмолчилар электр таъминоти тизимларининг компенсацияловчи қурилмаларини танлаш
12. Электр ускуналарини танлашда реактив қувват истеъмолини камайтириш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар ҳисобга олиниши лозим:
юкламаси асосланмаган ҳолда камайтирилган электр юритгичлари ва трансформаторларнинг танланишига йўл қўймаслик;
доимий иш режимига эга бўлган ростланмайдиган электр юритгичлар учун, техникавий ва иқтисодий шартлардан келиб чиқиб, синхрон юритгичларни танлаш;
технологик жараённинг шароитларидан келиб чиқиб уларни қўллаш имкониятидан аниқланадиган асинхрон юритгичларнинг салт юришини чеклаш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш;
реактив қувватнинг истеъмол ва генерация қилинишига таъсир этиш йўли билан электр таъминоти тизимининг техник-иқтисодий кўрсаткичларининг ошишини таъминловчи бошқа техникавий воситалардан фойдаланиш.
13. Компенсацияловчи қурилмаларнинг ҳисоб-китоби, юкламанинг ўсиб бориш динамикаси ва электр тармоқларининг босқичма-босқич ривожланишини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш лозим. Ҳар бир босқич учун компенсацияловчи қурилмаларнинг қуввати ва ўрнатиш жойи, ростлаш зарурияти ҳамда ростлаш параметрлари аниқланади.
Кумулятив харажатлар катталикларида ҳисоб-китоблар аниқлиги чегараси ва дастлабки маълумотлар бўйича вариантлар доирасида фарқланишлар бўлганда, техник кўрсаткичларининг (схеманинг истиқболли бўлиши, эксплуатация қилиш қулайлиги, материал ва ускуналарнинг сарфи) энг яхши варианти қабул қилинади.
14. Компенсацияловчи қурилмалар қувватининг ҳисоб-китоби энергия таъминоти ташкилоти томонидан берилган техник шартларга мувофиқ амалга оширилади. Ҳисоб-китоб қилишда, 0,38-6-10 kVли тармоқлардан таъминланадиган истеъмолчилардаги қувватнинг ўртача олинган коэффициентини норматив кўрсаткичларидан келиб чиққан норматив усулдан фойдаланилади.
15. Компенсацияловчи қурилмаларнинг танланиши реактив қувватнинг қуйидаги қийматлари бўйича «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан белгиланган тартибда тайёрланган, электр тармоқларида реактив қувват компенсацияси ҳисоблаб чиқилган тизимли ҳисоб-китоб маълумотлари асосида амалга оширилади:
унинг боғламаларидаги реактив қувватнинг иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилишда энергия тизимининг максимал актив юклама режимида;
энергия тизими ишлашининг мақбул режимларини ҳисоб-китоб қилишда энергия тизимининг энг кам актив юклама режимида;
энергия тизимининг авариядан кейинги ишлаш режимларига хос режимларда унинг боғламаларида кучланиш даражаларини ҳисоблаб чиқишда.
Компенсацияловчи қурилмаларни танлашда:
тармоқнинг элементларида реактив қувват йўқотишлари ва ҳаво линиялари, ток ўтказгичлари ва номинал кучланиши 10 kV дан юқори бўлган кабел линиялари, шунингдек катта (5 км.дан ортиқ) масофага тортилган 6 — 10 kV кабел линиялари томонидан генерация қилинадиган реактив қувватни ҳисобга олиш;
маҳаллий электр станцияларининг ва 6 — 10 kV ҳамда 1000 V гача кучланишли тармоқлар учун синхрон юритгичларнинг генераторларини реактив қувватидан фойдаланишнинг керакли даражасини белгилаш;
компенсация даражасини оширишда тармоқ элементларининг ўтказувчанлик қобилиятини камайтириш (трансформаторларнинг сони ва қувватини камайтириш, симлар ва кабелларнинг кесимини кичрайтириш) имкониятини аниқлаш зарур.
16. Конденсатор қурилмаларини 6 — 10 kV ва 1000 V гача бўлган кучланишли тармоқлар ўртасида тақсимлаш техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши лозим.
Трансформаторларининг уланган жамлама қуввати 750 kVA дан кам бўлган саноат корхоналари учун компенсацияловчи қурилмаларнинг қуввати бевосита энергия таъминоти ташкилотлари томонидан белгилаб берилади ва электр таъминотини ҳисоблаб чиқишда мажбурий бўлиб ҳисобланади.
17. Реактив қувватнинг балансини тузишда, кучланишни статик тавсифларга мувофиқ ростланишида реактив қувват истеъмолининг ўзгаришини ҳисобга олиш лозим.
3-§. Реактив қувватни компенсациялаш ва компенсацияловчи ускуналарни эксплуатация қилиш бўйича истеъмолчилар билан ишлашни ташкил этиш
18. Электр таъминоти шартномасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
электр тармоғининг максимал юкламали соатларида энергия тизимининг тармоқларидан бир ойда истеъмол қилинадиган реактив энергиянинг иқтисодий кўрсаткичи;
электр тармоқларининг максимал юкламали соатларида энергия тизимининг тармоқларидан истеъмол қилинган 30 дақиқали реактив қувватнинг иқтисодий кўрсаткичи.
19. Электр тармоқларининг максимал юкламали соатларидаги максимал реактив қувват бўйича ҳисоб-китоб қиладиган турли тариф гуруҳларидаги истеъмолчилар учун реактив энергия ва реактив қувватнинг иқтисодий ва техникавий кўрсаткичлари мазкур Низомнинг иловасида келтирилган формулаларга мувофиқ аниқланади.
20. Электр ускуналарини эксплуатация қилишда реактив қувват истеъмолини камайтирувчи қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши керак:
технологик жараённинг энергия тизимини энг катта актив юкламаларида реактив юклама истеъмолини камайишига олиб келувчи режимни белгилаш;
асинхрон юритгичлар, пайвандлаш трансформаторлари ва бошқа электр ускуналарнинг уларга салт юриш чеклагичларини жорий этиш йўли билан камайтириш;
агар тармоқнинг ва электр ускуналарининг ишлаш режими шароитлари бўйича йўл қўйилса, кам юкламалар даврида номинал қувватининг 30 фоизидан кам бўлмаган юкланадиган трансформаторларни алмаштириш ёки ўчириб қўйиш;
60 фоиздан кам бўлмаган юкланадиган асинхрон юритгичларни техник-иқтисодий асосланиш ва қуввати камроқ бўлган юритгичларга алмаштириш, бунда алмаштиришнинг амалий имконияти бўлиши шарт;
электр юритманинг ишлаш шартлари бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган режимдан келиб чиққан ҳолда, агар улар эскириши, технологик жараённинг ўзгариши оқибатида демонтаж қилиниши керак бўлса ёки улардан реактив юкламаларнинг сунъий компенсацияга муҳтож бўлмаган бошқа қурилмаларда фойдаланиш зарур бўлса, ҳамда бундай алмаштириш техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асослаб берилганда, асинхрон юритгичларни синхрон юритгичларга алмаштириш.
Компенсацияловчи қурилмаларнинг ишлаши устидан доимий назорат таъминланиши лозим. Бунинг учун йилида камида икки марта қуйидагилар назорат қилинади:
компенсацияловчи қурилмаларнинг ихтиёридаги реактив қувват;
компенсация воситалари қувватининг автоматик бошқариш ва ростлаш қурилмаларини мавжудлиги ҳамда уларнинг ишлаши, ушбу воситаларни ўрнатиш жойларининг тўғри танланганлиги.
21. Истеъмолчи энергия таъминоти ташкилоти билан биргаликда реактив қувват ва энергиянинг қийматини ҳисоблаб чиқади ва кейинчалик бу қийматларни электр таъминоти шартномасига киритади. Мазкур Низом иловасининг 3-жадвалида истеъмол қилинган реактив қувват ва энергиянинг иқтисодий қийматларини тўлдириш шакли келтирилган.
22. Юкламалар электр таъминоти шартномасида қабул қилинган қийматларга нисбатан ўзгарганда, реактив қувват манбаларининг ишлаш режимига реактив юкламаларга белгиланган тартибда тузатишлар киритилиши лозим.
4-§. Реактив қувватни компенсация қилиш чораларининг бажарилиши устидан назорат
23. Истеъмол қилинадиган ёки электр энергияси истеъмолчилари томонидан энергия тизими тармоқларига узатиладиган реактив қувват катталигини назорат қилиш электр таъминоти шартномасига мувофиқ электр таъминоти ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
24. Назорат қилинадиган катталикларга куйидагилар киради:
энергия тизимининг энг катта актив юкламали даврида ярим соатлик интервал давомида истеъмол қилинадиган реактив қувватнинг энг катта қиймати;
энергия тизимининг энг кичик актив юкламали даврида истеъмол қилинадиган ёки энергия тизимининг тармоқларига узатиладиган реактив қувват.
25. Энг катта ва энг кичик юкламали даврлар ҳамда компенсацияловчи қурилмаларнинг ишлаш режими энергия таъминоти ташкилоти томонидан белгилаб берилади ва электр таъминоти шартномаси билан белгиланади. Ўрнатилган қувватнинг қиймати ва компенсацияловчи қурилмаларнинг ишлаш режими белгиланган шаклдаги жадвалга (мазкур Низомга илованинг 4-жадвали) киритилади.
26. Энг катта юкламали соатларда энергия тизими тармоқларидан истеъмолчининг тармоқларига узатиладиган энг катта реактив қувватни назорат қилиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган ахборот-ўлчов тизимларидан ва 30 дақиқалик максимум юкламаларни кўрсатувчи ҳамда контакт соатларига эга бўлган махсус реактив энергия ҳисоблагичларидан фойдаланилади. Катта (кичик) юкламалар даврида энергия тизимидан истеъмол қилинадиган (энергия тизимига узатиладиган) реактив энергияни назорат қилиш учун электрон ҳисоблагичлардан фойдаланилади. Бунда электрон ҳисоблагичлар қуйидаги катталикларни алоҳида ҳисобга олиш имконига эга бўлишлари керак:
а) максимал юкламали соатларда реактив энергиянинг қабул қилиниши;
б) минимал юкламали соатларда реактив энергиянинг қабул қилиниши;
в) максимал юкламали соатларда реактив энергиянинг қайтариб берилиши;
г) минимал юкламали соатларда реактив энергиянинг қайтариб берилиши.
30 дақиқалик максимум юкламаларни кўрсатувчи ва контакт соатларига эга бўлган махсус реактив энергия ҳисоблагичлари бўлмаган тақдирда, истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган ёки энергия тизими тармоғига узатиладиган реактив қувватни ҳисобга олиш актив энергия ҳисоблагичининг кўрсатмалари бўйича амалга оширилади. Бунда ҳисоблагичларнинг энергия тизимининг максимал юкламали соатларидаги 30 дақиқалик кўрсатмалари ва энергия тизимини энг кичик актив юкламали даврининг боши ва охиридаги кўрсатмалари ёзиб олинади.
27. Истеъмолчилар томонидан реактив қувват ва энергияни компенсация қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши юзасидан энергия таъминоти ташкилоти томонидан ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан ўтказиладиган назоратларда электр энергияси ва актив энергияни йўқотишлари қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари якунловчи харажатлар бўйича аниқланади.
28. Реактив энергия (қувват) компенсацияси учун амалдаги тарифга чегирмалар (устамалар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 3-4 сон, 26-модда) мувофиқ амалга оширилади.
5-§. Якуний қоидалар
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси, «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси ва «Средазэнергосетьпроект» ОАЖ билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 сентябрь
«Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси Бошқарувининг раиси Б. ТЕШАБОЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 август
«Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси Бошқарувининг раиси Г. ИБРАГИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 3 сентябрь
«Средазэнергосетьпроект» ОАЖ Бошқарувининг раиси Д. КУЛЬБАЦКИЙ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 август
Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Реактив қувватни компенсацияловчи қурилмаларни ҳисоблаб чиқиш бўйича ҳисоб-китоблар
МЕТОДИКАСИ
Электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергияси истеъмолчиларнинг электр тармоқларига бир вақтнинг ўзида ҳам актив ҳам реактив энергияни кўринишида узатилади. Истеъмолчиларнинг бир қисми тармоқдан соф актив қувватни истеъмол қиладилар (электр чўғланма лампалар, иситиш асбоблари, қаршилик печлари), бунда ток фазаси бўйича қўйилган кучланиш билан мос келади. Истеъмолчиларнинг занжирида индуктив қаршиликка эга бўлган бошқа қисми иш жараёнида фақатгина актив эмас, балки электр магнит майдонларини ҳосил қилиш учун реактив қувватни ҳам истеъмол қиладилар (электр юритгичлар, пайвандлаш ва куч трансформаторлари).
Электр ускуналари томонидан истеъмол қилинадиган актив электр энергияси энергиянинг бошқа турларига: механик, иссиқлик энергияси ҳамда сиқилган ҳаво ва газ энергиясига айлантирилади. Актив энергиянинг маълум фоизи йўқотишларга сарфланади.
Электр тармоғига актив-индуктив юклама уланганида I токи U кучланишиданφ оғиш бурчагига орқада қолади. Ушбу бурчакнинг косинуси (cos φ) қувват коэффициенти деб аталади.
Бундай юкламали электр қабул қилгичлар ҳам актив P, ҳам реактив Q қувватни истеъмол қиладилар.
Электр тармоқларида реактив токларнинг ўтиши линияларда, трансформаторларда, электр станцияларининг генераторларида актив қувватнинг қўшимча йўқотишларига сабаб бўлади, кучланишнинг қўшимча йўқотишлари номинал қувватнинг оширилиши ёки трансформаторлар сонининг кўпайтирилишини тақозо этади, бутун электр таъминоти тизимининг ўтказувчанлик қобилиятини камайтиради.
P, Q, S — тегишлича актив, реактив ва тўлиқ қувват; R ва X — тегишлича электр тармоғи элементларининг актив ва реактив қаршилиги; U — тармоқнинг кучланиши.
Саноат корхоналарида индуктив хусусиятдаги реактив қувватнинг асосий қисми асинхрон юритгичлар (умумий истеъмолнинг 60 — 65 фоизи), трансформаторлар, шу жумладан пайвандлаш трансформаторлари ҳам (20 — 25 фоиз), вентилли ўзгартиргичлар, реакторлар ва бошқа электр ускуналари томонидан истеъмол қилинади.
Саноат электр таъминоти тизимларининг лойиҳалаш босқичида ҳамда эксплуатация қилиш босқичида ҳал қилинадиган асосий масалалардан бири реактив қувватни компенсация қилиш масаласи бўлиб, у компенсацияловчи қурилмалар турининг танланиши, уларнинг қувватини ҳисоблаб чиқилиши ва ростланиши ҳамда қурилмаларни электр таъминоти схемасида жойлаштирилиши масалаларини ўз ичига олади. Бунда реактив қувватни генерация қилиш жойларидан истеъмол қилиш жойларигача узатилиши электр таъминоти тизимларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини жиддий равишда ёмонлаштиради.
Табиий компенсация ва сунъий компенсация реактив қувват истеъмолини камайтириш чоралари бўлиб ҳисобланади.
Реактив қувватнинг табиий компенсацияси катта моддий харажатларни талаб қилмайди ва корхоналарда биринчи навбатда ўтказилиши керак. Табиий компенсацияга қуйидагилар киради:
технологик жараённи тартибга солиш ва автоматлаштириш (юкламаларни фазалар бўйича бир текисда тақсимлаш, айрим цехлар ва участкаларнинг тушлик танаффус вақтини ўзгартириш, энергияни кўп сарфлайдиган йирик электр қабул қилгичларнинг ишлашини энергия тизимининг максимум соатларидан бошқа вақтга ўтказиш ва аксинча, қуввати катта бўлган электр қабул қилгичларни энергия тизимининг максимум соатларида таъмирлашга чиқариш, бу юкламалар графигининг текисланиши ва ускуналарнинг энергетик режимини яхшиланишига олиб келади);
трансформация поғоналарини камайтириш ҳисобига электр таъминотининг оқилона схемасини яратиш;
эски конструкцияли трансформаторлар ва бошқа электр ускуналарини қайта магнитлаштиришдаги йўқотишлари кам бўлган такомиллаштирилган трансформаторларга алмаштириш;
кам юкламали трансформаторлар ва юритгичларни камроқ қувватли трансформаторлар ҳамда юритгичларга алмаштириш ҳамда уларни тўлиқ юкламада ишлашини таъминлаш;
технологик жараённинг шароитлари бўйича мумкин бўлганда асинхрон юритгичлар ўрнига синхрон юритгичларни қўллаш;
юритгич ва пайвандлаш трансформаторларининг салт юриши давомийлигини чеклаш, давомийликни қисқартириш ва йириқ электр қабул қилгичларни ишга тушириш вақти бўйича кенгроқ доирага тарқатиш;
электр юритгичларнинг таъмирланиши сифатини яхшилаш, контакт уланмаларнинг ўтувчи қаршиликларини камайтириш;
кичик юклама вақтида (масалан, тунги вақтда, дам олиш ва байрам кунларида) куч трансформаторларининг бир қисмини ўчириб қўйиш.
Реактив қувватнинг сунъий компенсацияси график кўринишида 1-расмда акс эттирилган. 1-а расмда электр занжирининг схемаси тасвирланган. Компенсациягача истеъмолчи Р актив қувватга, тегишлича Ia токи (1-б расмда ОВ кесмаси ва тегишли IL токи билан Q1 индуктив юкламадан реактив қувватга (ВА кесмаси) эга бўлган. S1 тўлиқ қувватга IH (ОА кесмаси) вектори тўғри келади. Компенсациягача қувват коэффициенти cosφ.
Компенсациянинг векторли диаграммаси 1-в расмда кўрсатилган.
Компенсациядан кейин, яъни QK қувватли (IC токи) КУ (конденсатор) юкламасига параллел уланганидан кейин, истеъмолчининг жамлама реактив қуввати Q1 QK (токIL IC)га тенг бўлади ва фазаларнинг силжиш бурчаги φ дан φ2 гача тегишлича камаяди, қувват коэффициенти эса cosφ дан cosφ2 гача катталашади. Худди шу истеъмол қилинаётган актив қувватда Р (Ia) токда тўлиқ қувват S1 дан (IH токи) S2 гача камаяди (I2 токи) (OAI кесмаси). Демак, компенсация натижасида симларнинг худди шу кесимида тармоқнинг актив қувватда ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мумкин.
Тармоқнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш — бу электр энергиясини узатишдаги технологик сарфларини камайтириш ва истеъмолчиларга етказиб бериладиган электр энергияси сифатини яхшилаш демакдир.
1-§. Қўлланиш соҳаси
1. Реактив қувватнинг манбалари уч турда бўлиши мумкин:
а) электр тармоқларининг ҳаво ва кабел линиялари;
б) электр станцияларининг генераторлари ва синхрон юритгичлар;
в) қўшимча ўрнатиладиган компенсация қилиш воситалари (синхрон компенсаторлар, кўндаланг уланадиган конденсатор ускуналари, махсус ростланадиган вентил ускуналари ва бошқалар).
2. 1000 V гача кучланишли тармоқларда ростланадиган конденсатор батареяларини ўрнатиш жойи тармоқ кучланишининг ростланиши ёки реактив қувватнинг ростланиши талабларини ҳисобга олиб белгиланиши лозим. 6 — 10 kV цех подстанциялари томонида конденсатор батареяларини ўрнатиш тавсия қилинмайди. Нисбатан паст қувват коэффициентига эга бўлган ва бир йилдаги ишлаш соатлари кўп бўлган йирик электр қабул қилгичларда хусусий компенсация мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
2-§. Истеъмолчиларнинг электр таъминотини лойиҳалаштириш, кенгайтириш ва реконструкция қилишда компенсацияловчи қурилмаларни ҳисоб-китоб қилиш ва танлаш
3. 500 kV юқори кучланишли подстанцияларнинг 6 — 10 kV шиналари учун ва генератор кучланишининг шиналари учун қувватнинг ўртача чамалаб олинган коэффициентини норматив қиймати tgφн = 0,6 деб белгиланиши лозим.
4. Истеъмолчи бир нечта подстанциядан таъминланганда норматив коэффициентлар ҳар бир подстанция бўйича белгиланади.
1-сонли жадвалда келтирилган қувват коэффициентининг норматив қийматлари tgφн энергия тизимининг максимум юкламали соатлари учун истеъмолчини электр тармоқлари билан 35 — 220/6 — 10 kV подстанциянинг 6 — 10 kV шиналари ўртасидаги бўлиниш нуқталарига тааллуқлидир:

1-жадвал.‎

Подстанциянинг юқори кучланишида 6-10 kVшиналардаги tgφн қиймати, kV
35‎ 110‎ 220‎
0,32‎ 0,38‎ 0,50‎
5. 0,38 kV тармоғидан таъминланадиган истеъмолчилар учун қувват коэффициентининг норматив қиймати tgφн = 0,25 деб белгиланиши лозим.
6. Компенсацияловчи қурилмаларни керакли қувватини ҳисоблаб чиқишда ва уларни танлашда қувватнинг ўртача чамалаб олинган коэффициенти норматив қийматларидан келиб чиқиш лозим. Компенсацияловчи қурилмаларни керакли қуввати қуйидаги нисбат асосида аниқланади:
Км — маълумотномадан аниқланадиган максимал юклама коэффициенти;
Pсг — электр ускунаси томонидан истеъмол қилинадиган ўртача йиллик актив қувват, kW (Р катталиги ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади);
tgφ1 — фазалар силжиши бурчагининг тангенси, у қуйидаги формула ёрдамида аниқланиб бир йилдаги ўртача чамалаб олинган қувват коэффициентига мувофиқ бўлади:
Wр.г. — реактив энергияни синхрон юритгичларнинг ишлашини ҳисобга олмаган ҳолдаги йиллик истеъмоли;
W/р.г. — синхрон юритгичлар томонидан, уларнинг tgφ (cosφ) энг қулай бўлгандаги бир йилда ишлаб чиқиладиган реактив энергияси;
Wг — электр энергиясининг бир йиллик истеъмоли (формулада фойдаланилган катталиклар ҳисоблаб чиқиш йўли билан аниқланади);
tgφн — қувватнинг компенсациядан кейинги коэффициентига тўғри келадиган фазалар силжиши бурчаги тангенсининг норматив қиймати.
7. Компенсацияловчи қурилмалар реактив қувватни истеъмол қилувчи электр ускуналарининг бевосита ёнида жойлаштирилиши лозим.
8. 1000 V гача кучланишли тармоқларда ростланадиган конденсатор батареялари цехда гуруҳли тақсимлаш шчитлари ёнида ўрнатилиши ёки магистрал шина симларига маълум нуқталарда уланиши лозим. 1000 V гача кучланишли тақсимлаш шчитига ёки шиналар магистралининг бош участкасига уланган подстанцияларда марказлаштирилган ўрнатиш фақат ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича конденсаторларни цехда ўрнатиш мумкин бўлмаганда қўлланилиши мумкин. Бунда конденсаторлар батареясининг энг самарали қуввати ҳисоблаб чиқилган бўлиши керак.
6 — 10 kV конденсаторларини 6 — 10 kV тақсимлаш ускуналарига эга бўлган цех подстанцияларида, тақсимлаш пунктларида ва истисно тариқасида МТП ёки ГППда ўрнатиш лозим. 6 — 10 kV конденсаторлар батареяларини қуввати, улар алоҳида узгич ёрдамида уланганида 400 kVAr дан кам бўлмаслиги ва конденсаторлар куч трансформатори, асинхрон юритгичи ва бошқа электр ускуналари бўлган умумий узгич орқали уланганида 100 kVAr дан кам бўлмаслиги керак. Гуруҳли шчитоклар ёнида ўрнатилган конденсатор батареяларининг қувватини 10 kVAr дан кам эмас қилиб қабул қилиниши тавсия этилади. Компенсацияловчи ускунанинг қуввати 10 000 kVAr дан кўп бўлганида энергия таъминоти ташкилотининг рухсати билан истеъмолчида синхрон компенсатор ўрнатилишига йўл қўйилади.
9. Конденсатор батареялари хизмат кўрсатишда хавфсизликни таъминлаш мақсадида махсус зарядсизлагич индуктив ва актив қаршиликлар билан таъминланган бўлиши керак. Зарядсизлагич қаршиликнинг катталиги (Ом):
Uф — фаза кучланиши, кВ,
Q — конденсатор батареясининг қуввати, kVAr.
10. Реактив қувватни компенсациялаш воситалари (конденсатор қурилмалари) қувватининг ростланиши, фақат истеъмолчида реактив қувват ва кучланишни бир вақтда ростлаш зарур бўлган ҳолларда қўлланилади. Реактив қувват манбалари — конденсатор қурилмаларининг қувватини ростланиши автоматлаштирилган, қўлда бошқариладиган ёки телемеханика ёки телефон алоқасидан фойдаланган ҳолда диспетчерлик бошқариладиган бўлиши мумкин. Автоматлаштирилган ростлаш кучланиш, реактив қувват, электр юкламасининг токи ва берилган кучланиш ўртасидаги ц бурчаги, суткаларнинг вақти ва бир нечта омилларга қараб комбинацияланган схемалар бўйича бажарилиши мумкин.
3-§. Реактив қувватнинг иқтисодий ва техникавий қийматларини ҳисоблаб чиқиш
11. Электр тармоқларининг катта юкламали соатларида максимал электр энергияси учун ҳақ тўлайдиган I тариф гуруҳидаги истеъмолчилар учун реактив қувват Qэi ва энергиянинг W иқтисодий ва техникавий қийматлари ҳамда II, III ва IV-тариф гуруҳларидаги истеъмолчилар учун W қийматлари i-чоракнинг ойлари учун қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:
Pi ва PIV — истеъмолчининг i ва IV-чоракларда энергия тизимини максимум юкламали соатларидаги актив юкламалари;
WPi — i-чоракда актив энергия истеъмоли;
tgφЭi — i-чорак учун реактив қувватнинг иқтисодий коэффициенти;
kлi — компенсацияловчи қурилма ўрнатилганида реактив қувват графиги максимал юклама соатлари сонининг ўзгаришини ҳисобга олувчи коэффициент;
tgφнат — табиий реактив юкламага тўғри келувчи реактив қувват коэффициенти IV чоракда.
Барча формулаларда дастлабки параметрлар сифатида маълумотлар ҳамма чораклар учун маълум бўлган яқин йилдаги юкламалар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари қабул қилинади.
Истеъмолчининг минимал ва максимал суткалик юкламаларининг нисбати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлганда Wiнинг қиймати янада аниқроқ ҳисобланиши мумкин (ҳисоблаш мисоллари қуйида келтирилган).
12. tgφЭi ни қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
tgφЭi — IV чоракдаги иқтисодий коэффициентнинг қиймати;
Кi — истеъмолчининг i ва IV-чоракларда энергия тизимини максимум юкламали соатларидаги актив юкламаларини нисбати (маълумотлар бўлмаганида қуйидаги формула бўйича аниқлашга йўл қўйилади Кi=Wpi / Wp IV);
tgφнат — реактив қувватнинг натурал коэффициенти, tgφнат қиймати қишки назорат ўлчовларининг маълумотлари бўйича қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Qф IV — энергия тизим истеъмолчисининг максимум юкламали соатларида амалдаги максимал реактив юкламаси;
Qк — ўлчовлар вақтида тармоққа уланган компенсацияловчи қурилмаларнинг қуввати, шу жумладан 6 — 10 кV синхрон юритгичлар томонидан генерация қилинадиган реактив қувват.
Ўлчов маълумотлари бўлмаганда tgφнат = 0,8 га тенг ёки энергия тизими билан истеъмолчи ўртасида келишилган қиймат қабул қилинади.
Агар (3) формула бўйича олинган tgφэi қиймати нолдан кичкина бўлса, у нолга тенг деб қабул қилинади.
13. kл коэффициенти қуйидаги маълумотларга мувофиқ қабул қилинади:
tgφэ 0,05‎ 0,10‎ 0,15‎ 0,20‎ 0,25‎ 0,30‎
kл 0,50‎ 0,52‎ 0,54‎ 0,56‎ 0,58‎ 0,60‎
tgφэ 0,35‎ 0,40‎ 0,45‎ 0,50‎ 0,55‎ 0,60‎
kл 0,63‎ 0,66‎ 0,70‎ 0,75‎ 0,8‎ 0,85‎
Агар tgφэi нинг қиймати юқорида келтирилган қийматларга тўғри келмаса, kл нинг қийматини ўртача қиймат олиш асосида аниқланади.
14. Агар энергия тизимининг максимум юкламали соатлари истеъмолчининг максимум юкламали соатларига тўғри келмаса, у ҳолда (1) ва (2) формулаларда tgφэi ўрнига истеъмолчининг максимум юкламали соатларига тўғри келадиган ва қуйидаги формула бўйича аниқланадиган қийматларидан фойдаланилади:
КРi — истеъмолчининг уч ойлик максимал актив юкламасини i-чоракда энергия тизимининг максимум юкламали соатларидаги юкламасига нисбати қийматларининг ичидан энг кичиги (максимум юклама коэффициенти).
(1) формулада PIV ва Рi нинг қийматлари ўрнига истеъмолчининг максимал юкламасидан фойдаланилади:
Крi нинг қийматлари юкламларни махсус ўлчовларининг натижалари бўйича ёки ўтган йилнинг назорат кунларида ўтказилган ўлчовларнинг натижалари бўйича белгиланади ва электр таъминоти шартномасида қайд этилади.
15. Мавсумий истеъмолчилар учун (октябрдан мартгача бўлган даврда ишламайдиган) Wj нинг ойлар бўйича қийматлари қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
WPj — кўриб чиқилаётган ой учун актив энергиянинг истеъмоли;
tgφэ.н. — норматив қиймат.
16. Электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив қувват ва энергияни истеъмолининг ҳамда уни тизимнинг кам юкламали соатларида энергия тизимининг тармоқларига генерация қилинишини техникавий чегараларининг қийматлари қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:
WP IV — IV-чоракда истеъмол қилинган электр энергияси.
17. Истеъмолчининг минимал ва максимал суткалик юкламаларининг нисбати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлганда W нинг иқтисодий қийматларини ҳисоблаб чиқиш услубиёти.
Ҳисоб-китоблар учун дастлабки маълумотлар қилиб қуйидагиларнинг чораклик қийматлари олинади:
суткалик минимал реактив юкламанинг коэффициентлари
максимал реактив юкламадан фойдаланиш соатларининг сони
QiП min и QiП max — электр тармоқларининг минимум ва максимум юкламали соатларида истеъмолчининг ўртача юкламалари.
QiП min ва QiП max қийматларини суткалик назорат ўлчовининг маълумотлари бўйича аниқлашга йўл қўйилади.
Агар kiminQ ва ТQi қийматлари бўлмаса, улар актив юкламаларнинг kiminP ва Т Pi қийматларининг ўхшаш маълумотларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:
Тi чоракдаги соатларнинг календарь сони.
kiminQ ва ТQi маълумотларидан келиб чиққан ҳолда кетма-кет қуйидагилар аниқланади:
реактив юкламанинг тўлдириш коэффициенти
реактив юклама графигининг шаклини тавсифловчи параметр
i-чоракда максимал реактив юкламадан фойдаланиш соатларининг сони, қуйидаги формулалардан бири бўйича иқтисодий компенсация қийматига мувофиқ бўлади:
i-чоракнинг j-ойида реактив энергия истеъмолининг иқтисодий қиймати
QЭi — (1) ифода бўйича аниқланадиган қиймат.
1 ва 2-жадвалларда узатилаётган актив ва тўлиқ қувватнинг ўзгармас катталикда реактив ва тўлиқ ҳамда реактив ва актив токларнинг cos ц га қараб нисбатлари бўйича актив энергияни истеъмол қилишдаги қайта ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган маълумотлар келтирилган.
Масалан, энергия таъминоти ташкилоти ёки «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан назорат текширувини ўтказишда cosφ 1дан 0.8 гача камайганлиги аниқланган бўлса, йўқотишлар 1/(0.8)2 = 1.56 баробар ошади, ва аксинча — улар 0.8 дан 1 гача кўтарилган бўлса, тармоқдаги қувватнинг йўқотишлари 50 фоиздан кўпроқ камаяди.
1-жадвал
Реактив ва тўлиқ токларнинг актив қувватни ўзгармас катталигида cosφ га боғлиқ ҳолда нисбатлари
Cosφ φ tgφ Ўзгармас актив ток ва қувватда (100 фоиз) Ток билан ажраладиган иссиқлик оқибатида қувват йўқотишларининг ўсиши
токларнинг нисбати
реактив‎ тўлиқ‎
i sinφ‎ i‎
актив ток фоизи
‎1.0 -‎ -‎ 0‎ 100‎ 1‎
0.95‎ 18.20‎ 0.33‎ 33‎ 105.3‎ 1.11‎
0.9‎ 25.86‎ 0.48‎ 48.4‎ 111.1‎ 1.23‎
0.85‎ 31.80‎ 0.62‎ 61.9‎ 117.6‎ 1.38‎
0.8‎ 36.89‎ 0.75‎ 75‎ 125‎ 1.56‎
0.75‎ 41.43‎ 0.88‎ 88.1‎ 133.3‎ 1.78‎
0.7‎ 45.60‎ 1.02‎ 102.1‎ 142.9‎ 2.01‎
0.65‎ 49.48‎ 1.17‎ 116.9‎ 153.8‎ 2.37‎
0.6‎ 53.16‎ 1.33‎ 133.3‎ 166.7‎ 2.78‎
0.55‎ 56.66‎ 1.52‎ 151.8‎ 181.8‎ 3.31‎
0.5‎ 60.03‎ 1.73‎ 173.2‎ 200‎ 4‎
0.45‎ 63.29‎ 1.98‎ 198.4‎ 222.2‎ 4.94‎
0.4‎ 66.46‎ 2.29‎ 229.1‎ 250‎ 6.25‎
0.35‎ 69.55‎ 2.68‎ 267.6‎ 285.7‎ 8.16‎
0.3‎ 72.58‎ 3.18‎ 317.9‎ 333.3‎ 11.11‎
0.25‎ 75.56‎ 3.87‎ 387.3‎ 400‎ 16‎
0.2‎ 78.50‎ 4.90‎ 490‎ 500‎ 25‎
0.15‎ 81.41‎ 6.59‎ 659‎ 667‎ 44.4‎
0.1‎ 84.30‎ 9.95‎ 995‎ 1000‎ 100‎
2-жадвал
Актив ва реактив токларнинг тўлиқ қувватни ўзгармас катталигида cosφ га боғлиқ ҳолда нисбатлари
Cosφ φ tgφ Доимий тўлиқ қувватда токларнинг нисбати (100 фоиз) Актив қувватнинг ўзгариши Ток билан ажраладиган иссиқлик оқибатида қувват йўқотишларининг ўсиши
актив‎ реактив‎
I cosφ‎ I sinφ‎
тўлиқ ток фоизи фоиз‎
1.0‎ -‎ -‎ 100‎ 0‎ 100‎ 1‎
0.95‎ 18.20‎ 0.33‎ 95‎ 31.2‎ 95‎ 1.05‎
0.9‎ 25.86‎ 0.48‎ 90‎ 43.6‎ 90‎ 1.11‎
0.85‎ 31.80‎ 0.62‎ 85‎ 52.7‎ 85‎ 1.18‎
0.8‎ 36.89‎ 0.75‎ 80‎ 60‎ 80‎ 1.25‎
0.75‎ 41.43‎ 0.88‎ 75‎ 66.1‎ 75‎ 1.33‎
0.7‎ 45.60‎ 1.02‎ 70‎ 71.4‎ 70‎ 1.43‎
0.65‎ 49.48‎ 1.17‎ 65‎ 76‎ 65‎ 1.51‎
0.6‎ 53.16‎ 1.33‎ 60‎ 80‎ 60‎ 1.67‎
0.55‎ 56.66‎ 1.52‎ 55‎ 83.5‎ 55‎ 1.82‎
0.5‎ 60.03‎ 1.73‎ 50‎ 86.6‎ 50‎ 2‎
0.45‎ 63.29‎ 1.98‎ 45‎ 89.3‎ 45‎ 2.22‎
0.4‎ 66.46‎ 2.29‎ 40‎ 91.7‎ 40‎ 2.5‎
0.35‎ 69.55‎ 2.68‎ 35‎ 93.7‎ 35‎ 2.86‎
0.3‎ 72.58‎ 3.18‎ 30‎ 95.4‎ 30‎ 3.33‎
0.25‎ 75.56‎ 3.87‎ 25‎ 96.8‎ 25‎ 4‎
0.2‎ 78.50‎ 4.90‎ 20‎ 98‎ 20‎ 5‎
0.15‎ 81.41‎ 6.59‎ 15‎ 98.9‎ 15‎ 6.67‎
0.1‎ 84.30‎ 9.95‎ 10‎ 99.5‎ 10‎ 10‎
3-жадвал
«Истеъмолчи» томонидан келишилган, истеъмол қилинадиган реактив қувват ва энергиянинг иқтисодий қийматлари
Йил, Ой ‎ Максимал юкламали соатларда энергия тизимидан бир ойда истеъмол қилинадиган реактив энергиянинг иқтисодий қиймати (кVAr*соат) ‎ Максимал юкламали соатларда энергия тизимидан бир ойда истеъмол қилинадиган реактив қувватнинг иқтисодий қиймати (кVAr)‎ Энергия тизимининг максимал юкламали соатлари‎ Энергия тизимининг минимал юкламали соатлари‎
Январь‎
Февраль‎
Март‎
Апрель‎
Май‎
Июнь‎
Июль‎
Август‎
Сентябрь‎
Октябрь‎
Ноябрь‎
Декабрь‎
4-жадвал
Компенсацияловчи қурилмаларни ишлаш режимлари. Компенсацияловчи қурилмаларнинг ўрнатилган қуввати
№‎‏ Компенсацияловчи қурилманинг тури‎‏‎ Қувват‎‏ Уланиш вақти Қиймати‎
эрталаб‎ кечқурун
1.‎‏ Конденсатор қурилмалари, кVAr 1000 V гача ва ундан юқори, шу жумладан: ‎
1.1. Автоматик бошқариладиган: 1000 V гача ва ундан юқори ‎
1.2. Қўлда бошқариладиган: 1000 V гача ва ундан юқори ‎
2.‎ Синхрон юритгичлар (СД), кW‎
3.‎ Мавжуд реактив қувват СД, кVAr (белгиланган қувватнинг 30 фоизи СД, кВт) ‎
4.‎ Жами (1 п. + 3 п.) кВАр;
‎1000 В гача ва ундан юқори‎