ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ» БОШЛИғИНИНГ
Буйруғи
Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 57-модда; 2011 й., 20-21-сон, 219-модда; 2013 й., 39-сон, 522-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 февралда 1546-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича («Ўздавэнергоназорат») давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидалари» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси
«Ўздавэнергоназорат» бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 26 декабрь,
232-сон