ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
«ЎЗБЕКЭНЕРГО» ДАВЛАТ АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ҲУДУДИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ОРҚАЛИ ОЛИБ ЎТИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ БОЖХОНА НАЗОРАТИ ВА РАСМИЙЛАШТИРУВИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 509-модда; 2013 й., 22-сон, 297-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 декабрда 1433-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6 моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 73-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» Давлат акционерлик компанияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электроэнергияни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 ноябрь,
01-02/12-21-сон
«Ўзбекэнерго» Давлат акционерлик компанияси бошқаруви раиси Э. ШОИСМАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 ноябрь,
ЭШ-01-21/247-сон